тел: +420 2 2112 3386 моб +420 724 971 539 twitter: @siddiq_twit skype: ozodovoz+ ozodskype Whatsapp: +420 724 971 539
"Эрон тоғларида ўзбек қочқинларининг болалари совуқдан қақшамоқда." Шу сўзлар битилган мурожаат давомли лоқайдликни бузиш илинжида халқаро ташкилотларга юборилди.
Барак Обамани АҚШ нинг 44-президенти сифатида қасамëдга келтириш маросими дунё оммавий ахборот воситалари диққат марказида қолмоқда. Аммо Ўзбекистон матбуоти бу борада ҳам сукут сақлаëтир.
Янги президент Барак Обама қарашлари Жорж Бушникидан кескин фарқ қилса-да, Обама даврида ҳам АҚШ нинг Ўзбекистон сиёсати ўзгаришсиз қолиши мумкин.
Россия президенти Дмитрий Медведевнинг илк расмий ташриф билан Тошкентга келаëтгани¸ тизгини Оқсарой қўлида бўлган маҳаллий матбуот томонидан эътиборсиз қолдирилмоқда.
Юрт бойликларини кимга¸ қайси нархда сотаëтгани ҳақида ўз халқига ҳисоб беришни истамайдиган расмий Тошкент давлат сири деб бекитиб келган газ нархи ошкор бўлди.
Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топганининг 17 йиллиги чоршанба куни мамлакат бўйлаб кучли ташвиқот кампанияси ва армияни мадҳ этиш орқали байрам қилинди.
Россия президенти Дмитрий Медведевнинг келаси ҳафта Ўзбекистонга қиладиган сафари арафасида икки давлат расмийлари Москвада ўзаро учрашув ўтказдилар.
Президент Каримов маҳаллий журналистлардан ҳақиқатни тўлақонли акс эттиришни талаб қилди ва ғоявий мухолифларга шу орқали жавоб беришга чақирди. Бу эса ҳақиқатдан янада йироқлашишни англатиши мумкин.
Исроил танклари ва ҳарбий учқичлари Ғазо шаҳри атрофларига кучли зарба берди. Айни пайтда Исроил томони можарони тугатиш учун дипломатик чораларни ҳам кўраётганини айтмоқда.
2009 йилда ҳам Ўзбекистон молиявий заҳираларга бой Яқин Шарқ давлатлари ва технологик жиҳатдан тараққий этган Осиё давлатлари билан яқин иқтисодий алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистондаги Исроил элчисининг Озодликка айтишича¸ Ғазодаги уруш борасида Тошкент билдирган муносабат Ўзбекистон–Исроил алоқаларига таъсир қилмайди.
Газпром ва Киев ўртасидаги газ жанжали¸ ўз газини сотишда тўлиғича Россияга қарам бўлиб қолаëтган Марказий Осиë ҳукуматлари учун огоҳлантирув сигналидир.
22 январ куни Россия президенти Дмитрий Медведев Кремлга келганидан буён илк бор Тошкентга сафар қилади ва президент Каримов билан сўзлашув ўтказади.
2008 йили дунë бўйлаб кучайган интернет журналистларини қамаш жараëнида Ўзбекистон ҳукумати яна пешқадамлар сафидан ўрин топди.
Олинган сўнгги хабарларга кўра, Исроил ҳарбий учқичлари Ғазодаги Ислом университети ва Ҳамасга қарашли бошқа биноларга зарба берган. Ҳужумлар уч кундан бери давом этмоқда.
Россия, Қозоғистон ва Жанубий Кореяда иқтисодий инқироз кескинлашиб борар экан, бу юртлардаги юз минглаб ўзбек мардикорлари ўз ватанига қайтиб кетмоқда.
Ўзбекистон журналистлари давлат корхоналарини мақташ ёки танқид қилишдан аввал уларнинг молиявий вазияти ҳақида расмий ҳисобот олишлари керак. Мамлакатда киритилган ушбу янги тартиб ҳақида Қирғизистон ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Тошкент раҳбарининг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Остона учрашувига келмагани¸ Ўзбекистоннинг бу гуруҳни ҳам тарк этиши даракчиси сифатида кўрилмоқда.
Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базасининг қайта очилиш эҳтимоли ҳақидаги гап-сўзлар ва АҚШ расмийларининг бу эҳтимолни инкор этиши сўнгги бир йил давомида бир неча бор кузатилди.
Жума куни Қозоғистонда ўтадиган МДҲ саммитида Россия рублини минтақавий заҳира валютаси сифатида жорий қилиш таклифи ҳам муҳокама этилади.
Давомини ўқинг